RU EN UZ
Чет элда таҳсил олиш грантлари ҳақида эълон



ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ



- ТАБИИЙ ФАНЛАР (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё)

- СУВ ВА ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

- МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

- ОЗИҚ-ОВҚАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

- ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ

- ОЗИҚ-ОВҚАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МАРКЕТИНГИ

- АРХИТЕКТУРА (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш)

- ДИЗАЙН (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни)

- РАССОМЛИК


мутахассисликлари бўйича Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун Фонд грантларини тақдим этиш мақсадида республикамиз ҳамда чет эл олий таълим муассасаларини муваффақиятли битирган, хорижий тилларни биладиган иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар танлови бошланганини


Э Ъ Л О Н   Қ И Л А Д И.


Чет элда (икки йилгача) таҳсил олиш ва яшаш харажатлари тўлалигича

Фонд томонидан молиялаштирилади.



Фонд грантини қўлга киритишни истаган номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

фаолиятини миллий истиқлол ғояларига бағишлаш, Ватани ва халқининг иқтисодий ва маънавий равнақига хизмат қилишни ўз бурчи ва ҳаётий маслаги деб билиш;

умумбашарий ва миллий қадриятлар руҳида фикр юритиш, кенг дунёқараш ва юксак ахлоқ соҳиби бўлиш;

танлаган мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлиш ҳамда камида битта хорижий тилни аъло даражада билиш;



ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ

Ўзбекистонни, унинг маориф мактаби ва илмий анъаналарини чет элда муносиб тақдим этишда, танланган мутахассислик бўйича замонавий билимларни эгаллаш қобилиятини намоён этиш йўлида муваффақиятлар тилайди.


Ҳужжатлар шанба ва якшанба кунларидан ташқари
ҳар куни соат 9-00 дан 13-00 гача қабул қилинади.



Талаб этиладиган ҳужжатлар, танлов шартлари ва муддатлари тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги манзилда олиш мумкин:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 24-уй.

Маълумотлар учун тел: +99895 1980122, +99871 237-34-20, +99871 237-38-13.


Телеграм тармоғидаги каналимиз: @fondkarimov



Савол-Жавоб | Анкета | Иштирокчи аризаси | Хужжатлар рўйҳати | Мутаҳассисликлар | Танлов босқичлари

Ислом Каримов Фонди


Ислом Каримов жамоатчилик хайрия фондига Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида асос солинган.

Ислом Каримов Фондининг бирламчи вазифалари мамлакатимиз ҳамда ҳорижда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширишдан иборатдир.

Фонд томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади.

Ушбу дастурлар доирасида Ислом Каримов Фонди истеъдодли ёшларга Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг энг илғор олий ўқув юртларида таълим олишлари учун грантлар тақдим этади.

Ўзбек классик ҳамда замонавий ёзувчилар асарларини чет тилларга таржимаси ва нашри учун, шунингдек, мамлакатимизда илм-фаннинг тараққиётига ҳисса қўшиш мақсадида илмий тадқиқот дастурларига грантлар ажратиш ҳам Фонд томонидан кўзда тутилган.

Ўзбекистоннинг анъаналари, адабиёти ҳамда халқимизинг бой маданий меросининг бошқа жабҳаларига тегишли адабиётлар нашр этмоқлик Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.

Ислом Каримов Фонди ўзбек халқининг авлоддан авлодга асрлар оша ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва қўллаб қувватлашни кўзда тутган лойиҳаларни амалга оширади.

Фонд Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъатига оид фильм ва кўрсатувлар яратишга грантлар тақдим этади.

Ўзбек замонавий тасвирий санъат мактабини тараққий эттириш мақсадида Фонд ўзбек санъат усталари томонидан яратилган асарлар кўргазмаларини Ўзбекистон ва чет давлатларида ташкил этишни ўз вазифаларидан бири қилиб белгилаган.

Ислом Каримов Фонди "Сен ёлғиз эмассан" жамоатчилик болалар фонди билан ҳамкорликда ота-она қарамоғисиз қолган ва ногирон болалар ва ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳам фаолият олиб боради.



Чет элда таҳсил олиш грантлари ҳақида эълон